Қон донорлиги орқали пул топиш ҳалолми? Фатво қўмитаси жавоб берди

Мусулмонлар идораси Фатво қўмитаси қон донорлиги учун олинган пул ҳалол ёки ҳалол эмаслиги ҳақидаги саволга жавоб берди.

Маълум қилинишича, киши ўз қонини муҳтож бўлган кишиларга сотиши жоиз эмас. Бироқ ёрдам кўрсатиш ва одамлар ҳаётини сақлаб қолиш мақсадида кўнгилли равишда қон бериш жоиз.

Таъкидланишича, инсон бепул қон тополмаса, зарурат учун қон сотиб олиши мумкин. Бунда қон сотиб, даромад қилган киши гуноҳкор бўлади.

Аввалроқ Фатво қўмитаси коронавирусга қарши эмланиш жоиз ёки жоиз эмаслиги ҳақидаги саволга жавоб берган. Шунингдек, ўлик ҳайвонларни сабабсиз ёқиш мумкин ёки мумкин эмаслиги маълум қилинган.

1 891 Ko'rishlar