Қонуннинг мазмун-моҳияти тушунтирилди

2021 йилнинг 9 июнь куни Наманган шаҳридаги “Самира Амир текс” масъулияти чекланган жамиятида жамиятда ишловчи ёшлар иштирокида Наманган вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси А.Сафаев томонидан “Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида”ги Конституциявий қонунининг мазмун моҳиятига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.


Мазкур тадбирда Наманган вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси А.Сафаев сўзга чиқиб, 2021 йилнинг 27 апрель куни Ўзбекистон Республикасининг “Конституциявий суди тўғрисида”ги қонуни қабул қилинганлиги, мазкур қонунга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг мақоми, хусусан Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди доимий фаолият юритувчи суд ҳокимияти орган эканлиги, қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимият ҳужжатларининг Конституцияга мувофиқлиги тўғрисидаги ишларни кўриши, Конституциявий суднинг ваколатлари хусусида сўз юритди.


Бундан ташқари, маърузачи Конституциявий судни сайлаш, судьяларнинг ваколат муддатлари, Конституциявий суднинг фаолият тартиби каби масалалар хусусида ҳам атрофлича тўхталиб ўтди.
Тадбир давомида «Юксак ҳуқуқий маданият — мамлакат тараққиёти кафолати» деган концептуал ғоя асосида аҳолининг барча қатламлари ҳуқуқий саводхонликка эришишлари, юксак даражадаги ҳуқуқий онгга эга бўлишлари ҳамда ҳуқуқий билимларини кундалик ҳаётда қўллай олишлари учун тизимли ва кенг қамровли ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил қилиш давлат органлари ва ташкилотларнинг устувор вазифаларидан бири этиб белгиланганлиги таъкидлаб ўтилди.


Мазкур тадбир давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга А.Сафаев томонидан батафсил жавоблар берилди ҳамда тадбир иштирокчиларини қизғин суҳбатга чорлади.

Сардор Жўрабоев
Вилоят суди судьяси

1 921 Ko'rishlar