Қашқадарёда 27 ёшли йигит молхонада ўзини осди

Қашқадарё вилояти Косон тумани «Тинчлик» маҳалласида яшовчи 27 ёшли эркак ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда «Nasafnews» хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, воқеа 24 апрель куни содир бўлган. 1995 йилда туғилган А.Й. ўз яшаш уйининг молхонасига арқон билан ўзини осиб, воқеа жойида вафот этган.
Марҳумнинг отаси Э. Бнинг айтишича, шу куни ўғли қайнотаси томонидан олиб кетилган ва улар ўртасида жанжал юзага келган. У ўғлининг ўлимига шу жанжал сабаб бўлганини иддао қилмоқда.
Ҳолат юзасидан айни пайтда Косон тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

398 Ko'rishlar