Ўтган йилга нисбатан 4,9 млрд. квт кўп электр энергияси ишлаб чиқарилди

Ўзбекистонда 2021 йилнинг январ–октябр ойларида йирик корхоналар томонидан 57,1 млрд. кВт соат электр энергияси ишлаб чиқарилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди. 

Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми 4,9 млрд. кВт соатга ошган. Ўсиш суръати 9,4 фоиз.

Жами электр энергияси ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан республика миқёсида ишлаб чиқарилган электр энергиясининг жами ҳажмида:

— Тошкент вилояти – 23,2  фоиз;
—  Сирдарё вилояти – 22,2 фоиз;
— Қашқадарё вилояти – 19 фоиз;
— Навоий вилояти – 16,1 фоиз.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Энергетика вазирлиги мамлакатда юзага келган электр танқислиги сабабини маълум қилганди.

Бундан ташқари вазирлик илк бор тошкентлик фуқаро давлатга электр энергияси сотаётганини хабар берган. 

3 558 Ko'rishlar