Ўзини поезд остига ташлаб, буни видеога олган блогер қилмиши сабабини изоҳлади

Аввалроқ ўзбекистонлик Артур Бабаев исмли блогер ўзини юриб кетаётган поездостига ташлаб, ушбу ҳолатни видеога олгани ҳақида хабар берилган эди.

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати Тошкент темир йўл транспортида хавфсизликни таъминлаш бошқармаси билан боғланиб, блогернинг ушбу қилмишига нисбатан қандай чора кўрилишини сўради.

Маълум қилинишича, ушбу видео ижтимоий тармоқларда 16 август куни пайдо бўлган. Ҳолат Юнусобод туманидаги «Салар—Чуқурсой» станциясида қайд этилган. Блогерларнинг шахси аниқланган. Улар 19 ёшли Артур Бабаев ва Дмитрий.О бўлиб чиқди.

Блогерлар ушбу қилмишни «машҳур бўлиш ва обуначилари сонини кўпайтириш мақсадида» қилганини айтиб ўтган.

Ҳолат юзасидан блогерларга нисбатан Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик)да кўзда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганлик ҳақида баённома тузилган.

Уларга қандай чора кўришни эса суд ҳал қилади, дейилади хабарда.

2 143 Ko'rishlar

473
Leave a Reply

avatar
473 Fikrlar
0 Mavzuga javoblar
0 A'zolar
 
Ko'pgina javoblar
Eng yangi sharhlar
407 xabar muallifi
AviceKipKndnrotoDoratfeErellgtMichealovawnmattiesn1 So'nggi sharh mualliflari
  Xabarlarga azo bo'lish  
eng yangi Oldingi eng ko'p ovoz berdi
Xabardor qiling