«Ўзгидромет» кучли ёмғир ва шамолдан огоҳлантирди

«Ўзгидромет» ахборот хабарига кўра, 5-7 майда Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи орқали Кавказ ҳудудлари устида шаклланган нам ва деярли салқин ҳаво массалари кириб келади.

5-7 майда республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, 5-6 майда тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.

5-6 майда шамол 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда, 5 майда 23-25 м/с гача кучайиши мумкин.

5-7 май кунлари республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи мавжуд. 

5 826 Ko'rishlar