Ўзбекистон давлат филармонияси 369 млн сўмга «Malibu-2» сотиб олди

Ўзбекистон давлат филармонияси “UzAuto Motors” дилеридан 369 млн сўм эвазига “Malibu-2” сотиб олди.

Жорий йилнинг 17 ноябрь куни (№ 3-216-2021-35787UA) Ўзбекистон давлат филармонияси “UzAuto Motors” дилери “Drivers’ VILLAGE” МЧЖдан “Malibu-2” русумли машинасини сотиб олган.

Тузилган шартномага кўра, Ўзбекистон давлат филармонияси “UzAuto Motors”га ноябрь ойининг ўзида 100 фоиз тўловни, яъни 369 млн сўмни тўлаб берган.

181 Ko'rishlar