Ўзбекистон аҳолиси суткасига қанчага кўпаяди?

2021 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 1,9 минг кишига ошган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Статқўмга кўра, йил бошидан буён доимий аҳолининг ўсиш суръати 1,5 фоизга ошган. Мамлакатимиз аҳолиси йил бошидан буён ҳар ойда ўртача 57 811 кишига кўпайган.

2021 йилнинг 1 октябрь ҳолатига республиканинг доимий аҳолиси сони 35 млн 79,2 минг кишини ташкил этаётгани ҳақида хабар берилган. 

Маълумот учун, Ўзбекистонда йил бошидан 670,7 минг туғилиш қайд этилган.

2 390 Ko'rishlar