Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати 44 даражагача исиши кутилмоқда «Ўзгидромет»

Ҳафта охирида Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати 44 даражагача исиши кутилмоқда.

Бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийси вилоятларида ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 34-39 даража иссиқни, шимолда ва чўл ҳудудларда 41-42 даража иссиқни ташкил этади.

“Ўзгидромет” хабарига кўра, 21 июлдан 23 июлгача фақат республиканинг тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор, текислик ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. 

Ҳарорат аста-секин кўтарилади ва 23 июл, жума кунига келиб ҳарорат кундуз кунлари 39-42 даража иссиққача кўтарилади, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 44 даража иссиқ бўлади.

3 512 Ko'rishlar
eng yangi Oldingi eng ko'p ovoz berdi
Xabardor qiling
trackback

free gay internet dating sites

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати 44 даражагача исиши кутилмоқда «Ўзгидромет» — Namanganliklar.uz