Ўзбекистонлик 64 ёшли эркак Россияда ҳалок бўлди

Санкт-Петербургда ишга жойлашмоқчи бўлган эркак ҳалок бўлди. Бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбасига таяниб, «78.ru» хабар берди.

Кўнгилсиз ҳодиса 27-февра куни София кўчасидаги техник хизмат кўрсатиш станциясида содир бўлган. 64 ёшли Ўзбекистон фуқароси новвой бўлиб ишга жойлашиш учун келган, бироқ ўзини ёмон ҳис қилган ва вафот этган.

Тез ёрдам хизмати ходимлари чақирувга вақтида етиб келишга улгурмаган — эркак улар етиб келишидан сал олдин вафот этган. Ўлим сабабини аниқлаш учун марҳумнинг жасади моргга юборилган. Шунингдек, ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ҳам суриштирув ишлари ўтказилмоқда.

2 358 Ko'rishlar