Ўзбекистонлик шахматчилар ЖЧ саралашида иштирок этади

Бугун, 26 октябрь куни Латвиянинг Рига шаҳрида 2021-2023 йилги шахмат бўйича Жаҳон чемпионати саралаш босқичининг бир қисми бўлган “Grand Swiss Tournament” мусобақаси бошланди. 

Жаҳон чемпионатига саралаш мусобақасида Ўзбекистон шарафини 4 нафар гроссмейстер – Нодирбек Ёқуббоев, Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдоров ва Шамсиддин Воҳидов ҳимоя қиляпти. 

Турнир бутун дунё бўйлаб 114 нафар энг кучли шахматчилар ўртасида швейцарча тизимда ўтказилади. Бундан ташқари Фабиано Каруана, Левон Арониан, Алиризо Фирузжа каби FIDE рейтинги етакчилари ҳам ғолиблик учун кураш олиб боряпти. Турнир стартидан бир ҳафта олдин Хикару Накамура, Видит Гужрати, Александр Гришук, Шаҳрияр Мамедияров ва Ричард Реппорт Латвияда коронавирус билан боғлиқ вазият туфайли иштирок этмаслигини маълум қилди. 

Эслатиб ўтамиз, Баҳсларга эртага, 27 октябрь куни старт берилади. 11 турдан иборат мусобақа 8 ноябрга қадар ўтказилади ва унинг умумий соврин жамғармаси 425 000 АҚШ долларидан иборат. 

Маълумот учун, мусобақада Ўзбекистон шахмат федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Ҳусан Турдалиев ҳакам сифатида иштирок этади.

211 Ko'rishlar