Ўзбекистонлик таэквондочилар 3 та йирик турнирда иштирок этади

Эронда таэквондо бўйича халқаро мусобақалар “серияси” бошланмоқда. Ушбу турнирларда иштирок этадиган Ўзбекистон делегацияси бугун, 2 март куни тонгда Эронга йўл олди.

Ушбу мамлакатда 4-5 март кунлари клублар ўртасидаги Осиё чемпионати, 6-9 март оралиғида анъанавий «Fajr Open», 10-14 март кунлари эса Осиё таэквондо федерацияси Президенти кубоги бўлиб ўтади. Ушбу мусобақаларда ўзбекистонлик 19 нафар таэквондочи қатнашади.

Таркибда Токио-2020 чемпиони Улуғбек Рашитов, шунингдек, кўп карра ЖЧ совриндори Никита Рафалович, Олимпиада иштирокчиси Светлана Осипова каби тажрибали спортчилар қатори яна бир қанча ёш таэквондочиларни ҳам учратиш мумкинн. Эрон сафарига йўл олган Ўзбекистон терма жамоаси таркиби қуйидагича:

Спортчилар:

Жаҳонгир Худойбердиев
Омонжон Отажонов
Дониёр Маҳкамов
Отабек Турғанбеков
Ниёз Пўлатов
Улуғбек Рашитов
Сардор Тоиров
Диёрбек Тухлибоев
Нажмиддин Қосимхожиев
Жасур Жайсунов
Шуҳрат Салаев
Никита Рафалович
Шоҳруҳ Ражабов
Динора Мухторова
Чарос Қаюмова
Озода Собиржонова
Феруза Содиқова
Ирода Миртожиева
Светлана Осипова

Мураббийлар:

Павел Хан
Владимир Хан
Максим Рафалович
Александр Ким
Паҳлавон Собиров
Жасур Бойқўзиев
Станислав Догбаев (массажчи)
Дмитрий Ким (ҳакам)
Масъуд Юнусов (шифокор)

105 Ko'rishlar