Ўзбекистонда 6 ва ундан кўп киши истиқомат қилувчи хонадонлар

Ўзбекистонда 6 ва ундан кўп киши истиқомат қилувчи хонадонлар сони кўпчиликни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда уй хўжаликлари танлама кузатувлари асосида Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Унга кўра, 2021 йилнинг январь—сентябрь ойларида уй хўжаликлари аъзоларининг сони бўйича:

  • бир кишилик — 2,6 фоиз;
  • икки кишилик — 6,3 фоиз;
  • уч кишилик — 10,8 фоиз;
  • тўрт кишилик — 18,6 фоиз;
  • беш кишилик — 23,4 фоиз;
  • олти ва ундан кўп кишилик — 38,3 фоизни ташкил қилди.

Аввалроқ қўмита Ўзбекистонда 2021 йил 1 январь ҳолатига кўра жами 8 871 412 та оила мавжудлигини ҳамда қайси вилоятдаги оилалар энг серфарзанд эканлигини маълум қилганди.

856 Ko'rishlar