Ўзбекистонда Президент сайловининг санаси маълум бўлди

Ўзбекистонда навбатдаги президент сайловлари 2021 йил 24 октябрда бўлиб ўтади. Бу ҳақда бугун Ўзбекистон парламенти Қонунчилик палатаси биринчи вице-спикери Акмал Саидов ТАССга хабар берди.

“Қонунчилик палатаси томонидан тайёрланган қонун лойиҳасига мувофиқ, республикада навбатдаги президент сайловлари 2021 йил декабр ойининг учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида эмас, балки шу йилнинг 24 октябрида бўлиб ўтади. 5 феврал куни Қонунчилик палатаси томонидан тайёрланган қонун лойиҳаси Сенат томонидан маъқулланиши кутилмоқда”, дейди Акмал Саидов.

6 996 Ko'rishlar