Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 100 000 га яқинлашмоқда

2021 йил 27 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 99580 (+236) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
– 6 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
– 5 нафари Андижон вилоятида,
– 2 нафари Бухоро вилоятида,
– 4 нафари Жиззах вилоятида,
– 2 нафари Навоий вилоятида,
– 5 нафари Наманган вилоятида,
– 25 нафари Самарқанд вилоятида,
– 2 нафари Сирдарё вилоятида,
– 2 нафари Сурхондарё вилоятида,
– 2 нафари Фарғона вилоятида,
– 6 нафари Хоразм вилоятида,
– 48 нафари Тошкент вилоятида,
– 127 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:
– Қорақалпоғистон Республикасида 3 нафар,
– Андижон вилоятида 24 нафар,
– Бухоро вилоятида 4 нафар,
– Навоий вилоятида 2 нафар,
– Наманган вилоятида 5 нафар,
– Самарқанд вилоятида 49 нафар,
– Сурхондарё вилоятида 2 нафар,
– Фарғона вилоятида 1 нафар,
– Хоразм вилоятида 9 нафар,
– Тошкент вилоятида 46 нафар,
– Тошкент шаҳрида 153 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 95250 (+298) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 687 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3643 нафар бемор даволанмоқда.

4 752 Ko'rishlar