Ўзбекистонда долларнинг расмий курси пасайди

Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди. Ушбу алмашув курслари 9 феврал кунидан кучга киради.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 9,61 сўмга пасайган ва бир доллар 10 530,83 сўмни ташкил қилган.

Евро курси 110,65 сўмга тушиб, 12 681,23 сўмга тенг бўлди.

Рубль курси эса 1,91 сўмга кўтарилган ва 1 рубль 141,10 сўмни ташкил этган.

Бу доллар расмий курсининг 4 ҳафталик кўтарилишдан сўнг илк бор пасайишидир. Сўнгги марта курс 5 январда пасайганди.

4 548 Ko'rishlar