Ўзбекистонда апрелдан ҳаво совийди

«Ўзгидромет» хабарига кўра, 1-2 апрелда Ўзбекистон ҳудудига Қозоғистон орқали ғарбий Сибирнинг жанубий ҳудудлари устида шаклланган совуқ ҳаво массалари кириб келади.

1-2 апрелда республика бўйича ҳаво ҳарорати пасайиши кутилмоқда.

1 апрелда кечаси 0-5° илиқ, кундуз куни 5-10° илиқ бўлади.

2 апрелда кечаси 0-2° илиқ, баъзи жойларда ҳавода ва тупроқда 1-3° совуққача бўлиши мумкин, кундуз куни 12-17° илиқ бўлади.

308 Ko'rishlar