Наманганда яна коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолати аниқланди

2021 йил 6 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 77 412 (+62) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
— 11 нафари Андижон вилоятида,
— 5 нафари Бухоро вилоятида,
— 2 нафари Жиззах вилоятида,
— 2 нафари Қашқадарё вилоятида,
— 3 нафари Навоий вилоятида,
— 3 нафари Наманган вилоятида,
— 8 нафари Самарқанд вилоятида,
— 6 нафари Хоразм вилоятида,
— 10 нафари Тошкент вилоятида,
— 12 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:
— Андижон вилоятида 4 нафар, 
— Жиззах вилоятида 4 нафар, 
— Қашқадарё вилоятида 2 нафар, 
— Наманган вилоятида 10 нафар,
— Тошкент вилоятида 3 нафар,
— Тошкент шаҳрида 86 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 75759 (+109) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1038 нафар бемордан 155 нафари оғир, 30 нафари эса ўта оғир аҳволда. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

9 411 Ko'rishlar