Ўзбекистонга янги турдаги вакцина олиб келинди

Бугун, 13 сентябрь куни Тошкент халқаро аэропортига 1 миллион 200 минг дозадан ортиқ Pfizer/BioNTech вакцинаси юкланган самолёт келиб қўнди.

Айни пайтда Ўзбекистонда ZF-UZ-VAC2001, AstraZeneca, “Sputnik V” ва Moderna вакциларидан фойдаланилмоқда. Pfizer/BioNTech вакцинаси Ўзбекистонга қўлланилаётган 5-вакцина бўлди.

Шундай қилиб, Ўзбекистонга келтирилган жами вакцина 24 002 540 дозани ташкил қилмоқда.

Улардан:

  • 1 342 480 дозаси AstraZeneca,
  • 18 000 000 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001,
  • 460 000 дозаси “Sputnik V”,
  • 3 000 060 дозаси Moderna,
  • 1 200 000 дозаси Pfizer/BioNTech вакцинасидир.

Маълумот ўрнида, айни кунгача мамлакатимизда жами 16 861 167 доза вакцинадан фойдаланилиб, тўлиқ эмланган фуқаролар 3 121 019 нафарни ташкил қилмоқда.

812 Ko'rishlar