Ўзбекистонга тезюрар поезд олиб келинди

Яқиндагина “Афросиёб” электропоездининг узоқ кутилган ҳаракатланувчи таркиби Тошкентга етиб келди. Аввалроқ, Россиянинг Санкт-Петербург портидан йўлга чиққанлиги ҳақида хабар берган эдик, у ерда поезд шу йилнинг 16 сентябрида Испаниянинг Билбао портидан кемада келган эди.

Хабарингиз бор, 2019 йилнинг июнь ойида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Испаниянинг Патентес Талго С.Л.У компанияси билан Талго-250 серияли иккита тезюрар электропоезд сотиб олиш учун шартнома имзоланган эди.

Келишувларга кўра, бу йил октябрь ойигача “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Локомотив паркини иккита тезюрар “Афросиёб” электропоезди билан тўлдириш керак эди. Испаниянинг “Патентес Талго С.Л.У.” компанияси ўз навбатида, ўз мажбуриятларини тўлиқ ва ўз вақтида бажарди.

“Ўзбекистон темирйўллари” АЖ ахборот хизмати хабарига кўра, ушбу ҳаракатланувчи таркиб кетма-кет олтинчиси бўлиб, инвестиция лойиҳаси доирасида сотиб олинди. Инвестиция лойиҳасига кўра, иккита поезддан ташқари, испан компанияси тўртта захира эконом-классли вагонлар, шунингдек, поездларга техник хизмат кўрсатиш учун ускуналар етказиб беради.

Шартнома Испания компанияларини корпоратив халқаролаштириш жамғармаси (ФИEМ) кредити ҳисобидан молиялаштирилади.

1 257 Ko'rishlar