Ўзбекистонга сўнгги 10 ой ичида 300 млн. литр бензин кириб келган

10 ойда 300 млн. литр автомобил бензини импорт қилинган, дея хабар бермоқда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати.

Маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистонга қиймати 110,2 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 300 млн. литрдан зиёд автомобил бензини импорт қилинган.

Автомобил бензини импорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 128 млн. литрга ошган. Ўзбекистон автомобил бензинини импорт қилган асосий давлатлар қуйидагилар:

Россия – 142,3 млн. литр

Туркманистон – 136 млн. литр

Қозоғистон – 16 млн. литр

Ироқ – 3,6 млн. литр

Эрон – 1,8 млн. литр

Маълумот учун, Ўзбекистон ўзида 2021 йилнинг январь – октябрь ойларида 902,7 минг тонна автомобил бензини ишлаб чиқарилган.

281 Ko'rishlar