Ўзбекистонга Испаниядан иккита «Afrosiyob» поезди олиб келинди

2021 йил 30 июнь куни Испаниянинг Бильбао портидан “Afrosiyob” поезди, яъни 2 та локомотив ва 11 та вагони, шунингдек, алоҳида яна 4 та вагон ортилган кема Россиянинг Санкт Петербург портига етиб келди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Айни кунда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ мутахассислари россиялик ҳамкасблари билан ҳамкорликда мазкур замонаивй поездни рельесга қўйиб мамлакатимизга олиб келишга ҳозирлашмоқда”, – дейилади хабарда.

1 170 Ko'rishlar