Ўзбекистонга берилган қарзлар қаерга сарфланмоқда?

Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистоннинг давлат ташқи қарзи 21,8 млрд АҚШ долларини, ички қарзи эса 2,4 млрд долларни ташкил қилмоқда. Бугун, 15 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг давлат қарзи департаменти директори Жасур Қаршибоев мазкур қарзларнинг иқтисодиёт тармоқлари кесимида қанчадан тақсимлангани ҳақидаги статистикани тақдим қилди.

Маълумотларга кўра, ташқи қарзнинг иқтисодиёт тармоқлари кесимида тақсимланиши қуйидагича:

●  Бюджетни қўллаб-қувватлашга – 4,7 млрд доллар;
●  электр-энергетикага – 3,1 млрд доллар;
●  энергетика (нефть ва газ) – 2,7 млрд доллар;
●  транспорт ва транспорт инфратузилмасига – 2,5 млрд доллар;
●  қишлоқ ва сув хўжалигига – 2,3 млрд доллар;
●  уй-жой коммунал хизмат кўрсатишга – 2,0 млрд доллар;
●  тижорат банкларига – 1,3 млрд доллар;
●  кимё саноатига – 1,2 млрд доллар;
●  таълим ва соғлиқни сақлаш соҳасига – 0,7 млрд доллар;
●  телекоммуникация тармоқлари учун – 0,2 млрд доллар;
●  бошқа соҳаларга – 1,1 млрд доллар йўналтирилган.

Бугунги кунда Ўзбекистон номидан жалб қилинган ташқи қарз қолдиғи 15,4 млрд долларни, давлат кафолати остида жалб қилинган ташқи қарз қолдиғи эса 6,4 млрд долларни ташкил қилмоқда. 

2 507 Ko'rishlar