Янги ўқув йилидан масофавий ўқитиш жорий этилади

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, Тошкент давлат юридик университети ҳамда Тошкент давлат педагогика университетида тажриба тариқасида босқичма-босқич масофавий ўқитиш шакли жорий этилади. Бу ҳақда Telegram`даги расмий ахборотлар эълон қилиб  борилувчи каналда хабар берилди.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш, Адлия ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари томонидан 2020 йил 1 августга қадар:

– масофавий ўқитиш шаклини амалга ошириш тартиби белгиланади;
– дастурий-аппарат комплекси яратилади;
– тегишли ОТМларнинг ўқув жараёнига масофавий ўқитиш платформасини жорий этилади ва зарур бўлган ускуналар билан жиҳозланади.

2 320 Ko'rishlar