Янгиқўрғон туманида бош мутахассис пора билан қўлга тушди

Янгиқўрғон тумани Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бош мутахассиси фирибгарлик устида қўлга тушди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар бермоқда.

Айтилишича, Департамент ҳамда ДХХнинг Наманган вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Янгиқўрғон тумани Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бош мутахассиси Ф.Д. фуқаро О.нинг ишончига кириб, унинг 18 сотих ер майдонини онаси ва синглиси номига уй-жой қуриш учун ажратиб, танишлари орқали ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 200 АҚШ доллари ва 3,1 млн. сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ф.Д.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

4 354 Ko'rishlar