Юртимиз аҳолиси қайси вакцина билан кўпроқ эмланаётгани маълум қилинди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати раҳбари Фурқат Санайев юртимизда амалга оширилаётган коронавирусга қарши чора-тадбирлар, шунингдек, вакцинация жараёнларининг икки ойлик таҳлили бўйича баёнот берди.

Шунингдек, юртимиз аҳолиси қайси ваксина билан кўпроқ эмланаётгани очиқланди.

Жумладан шу йилнинг 31 май ҳолатига кўра, мамлакатимиз бўйлаб икки ой давомида фуқаролар:

  • 646 минг 116 доза «AstraZeneca»,
  • 1 миллион 351 минг 807 доза ЗФ-УЗ-ВAC2001,
  • 71 минг 595 доза “Спутник V” вакцинаси билан эмланган.

Эслатиб ўтамиз, юртимизга:
«AstraZeneca»нинг — 660 минг доза,
ЗФ-УЗ-ВAC2001нинг — 3 ярим миллион доза,
“Спутник V” вакцинасининг — 170 минг доза партиялари келтирилган.

Ҳозирча Ўзбекистоннинг вакцина заҳираси 4 миллион 330 минг дозага етган.

2 145 Ko'rishlar