«Ювентус» ёзда Криштиану Роналдуни сотиб юбормоқчи

«Ювентус» 2021 йилнинг ёзида Криштиану Роналду билан хайрлашиши мумкин, дея хабар қилмоқда италиялик журналист Никола Скира

Журналистнинг версиясига кўра, клуб шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган футболчини билан шу ёздаёқ сотиб юбормоқчи. Сабаб сифатида Роналдунинг юқори маоши кўрсатилган.

Яна бир журналист Фабрицио Романога кўра, раҳбарият жамоани қайта қурмоқчи ва урғуни ёш ўйинчиларга қаратади. Клуб яқин орада Роналду билан унинг келажаги борасида музокара ўтказади.

Роналду «Ювентус»га 2018 йилнинг ёзида 117 миллион евро эвазига ўтганди. Шу вақтга қадар у туринликлар сафида 121 ўйин ўтказиб, 92 гол ва 22 та голли узатма амалга оширди.

1 794 Ko'rishlar