«Энг расво йўллар Ўзбекистонники» – Алишер Қодиров

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгаши раиси Алишер Қодиров “Ҳукумат соати”да Транспорт вазирининг берган ҳисоботидан қониқмагани ҳақида маълум қилди.

Транспорт вазирининг ҳисоботи албатта ўринли, лекин депутатларнинг мутахассисларнинг ёндашуви шундаки, мутахассислар ҳозир саволларга назарий жавоб бериши мумкин.

Аммо депутатлар амалиётдан келиб чиққан ҳолатда ўша йўллардан юриб бу саволларга жавоб беради.

Мисол келтириб ўтаман, 27 та халқаро юк ташувчи машиналар ҳайдовчилари билан бизнинг маҳаллий кенгаш депутатлари сўровнома ўтказишди.

Улар битта нарсани очиқ-ойдин айтишяпти “Биз Ўзбекистонга келгунга қадар 3-4 та давлатдан ўтиб келамиз ва энг расво йўллар Ўзбекистонники” дейишяпти Тожикостон, Қозоғистон, Туркманистоннинг йўллидан ўтган ҳайдовчилар ҳар доим Ўзбекистон йўллари бизга ноқулай ва қийин йўл бўлган”, – деган фикрни айтишяпти.

2 394 Ko'rishlar