Шу ростми? 1 январдан 100 доллар 90 сўмга тенг бўлади!

Хабарда айтилинишича…

 2019 йил сўнгига қадар Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси — сўм деноминация қилиниши мумкин. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, янги пулбирлиги 10.000:1 нисбатда муомалага киритилади.

Тарқалаётган миш-мишларга кўра, эски ва янги сўм 2020 йил давомида параллел харакат қилади

Пластик картадаги пуллар 2020 йил 1 январдан автоматик равишда тўртта нолини йўқотади.

Тахмин қилинишича, айни пайтда муомалада бўп турган 500, 1.000, 5.000, 10.000, 50.000 ва 100.000 сўмлик купюралар — 2020 йил 31 декабргача параллел равишда амалда бўлади.

Хозиргача амалда бўлган 1 тийиндан 200 сўмгача бўлган барча пул белгилари 2019 йил 31 декабргача муомаладан олинади.

Янги пул белгилари эса 1, 2, 5, 10, 20, 50 ва 100 сўмлик купюралардан ва тийинлардан иборат бўлади.

(Яъни, деноминациядан сўнг эски 1000 сўм — 10 тийин, 10.000 сўм — янги 1 сўмга тенг бўлади. 100 АҚШ долларининг нархи — 90 сўм атрофида бўлади)

Янги пулнинг асосий вариантида юртимизда яшаб ўтган таниқли шахсларнинг портретлари тасвирланиши мўлжалланаяпти. Улар орасида ЎзбекистонРеспубликасининг биринчи президенти И.Каримов хам бўлади.

Иккинчи вариантга кўра, пулларда Самарқанд, Бухоро, Тошкент, Хива, Шахрисабз, Нукус ва Қўқон каби шаҳарлар тасвирланиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ўз валютасини 1:10.000 нисбатда деноминация қилган Беларусь хаттоки аввалроқдан янги купюраларнинг тақдимотини хам ўтказган эди. Эрон хам валютасини айни шу нисбатда деноминация қилишини яқинда эълон қилди.

Бу тарқалган хабарлар қанчалик хақиқатга яқинлиги тез орада расмий билиб оламиз деб умид қиламиз.

6 335 Ko'rishlar

288
Leave a Reply

avatar
288 Fikrlar
0 Mavzuga javoblar
0 A'zolar
 
Ko'pgina javoblar
Eng yangi sharhlar
249 xabar muallifi
KndnrotoNbmoloaceXwhkdmixing viagra and cialisWawxjr So'nggi sharh mualliflari
  Xabarlarga azo bo'lish  
eng yangi Oldingi eng ko'p ovoz berdi
Xabardor qiling