Шавкат Мирзиёевнинг ушбу ҳафтадаги режалари маълум қилинди

Бугун президент матбуот хизмати раҳбари Шерзод Асадов брифинг ўтказди.

Унда бошланган ҳафтада давлат раҳбари иштирокидаги тадбирлар ҳақида маълумот берилди. Жумладан:

— бугун барқарор ривожланиш мақсадларини молиялаштириш дастури юзасидан тақдимот;

— эртага чорвачиликни ривожлантириш ҳамда озуқа базасини кўпайтириш масалалари бўйича видеселектор йиғилиши ўтказилади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти 10-11 июнь кунлари Тожикистонга расмий ташриф билан боради.

Асосий музокаралар ташрифнинг биринчи куни Душанбе шаҳрида бўлиб ўтади.

Ташрифнинг иккинчи кунида Хўжанд шаҳрида қатор тадбирлар режалаштирилган.

4 934 Ko'rishlar