Чирчиқ давлат педагогика институтидаги факультет 14 кунлик карантинга ёпилди

Чирчиқ давлат педагогика институтининг Табиий фанлар факултетининг кундузги таьлим шаклида таҳсил олаётган  талабалар эртадан бошлаб 14 кунлик онлайн таьлимга ўтади. Бу ҳақда Effect.uz мухбири хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент Ислом академиясида 14 кунлик карантин эълон қилинди. 26 мартдан 6 апрелга қадар ўқув жараёни масофавий таълимга ўтказилган эди.

Шунингдек, Ўзбекистон давлат консерваториясининг 4 нафар ўқитувчи ва 1 нафар талабасида коронавирус аниқлангани ва ОТМ масофавий таълимга ўтган эди.

25 март куни Тошкент молия институти ва Тошкент транспорт университети талабаларида ҳам коронавирус аниқлангани сабаб факультет талабалари масофавий таълимга ўтказилган.

2 865 Ko'rishlar