Хайрулла Бозоров Фарғона вилояти ҳокими этиб тасдиқланди

Фарғона шаҳрида халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2020 йил сентябр ойидан буён Фарғона вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажариб келаётган Хайрулла Бозоров номзодини вилоят ҳокими лавозимига тавсия этди.

Сессияда Халқ депутатлари, ёшлар, оқсоқоллар сўзга чиқиб, номзодни қўллаб-қувватлади. Овозга қўйиш натижаларига кўра, Хайрулла Бозоров Фарғона вилоятининг ҳокими этиб тасдиқланди. 

Х.Бозоров 1976 йилда Наманган вилоятининг Чортоқ туманида туғилган. Банк соҳасида турли лавозимларда ишлаган. У 2015-2020 йилларда Наманган вилояти ҳокими вазифасида ишлаган. 

2 776 Ko'rishlar