«Турон» клуби бош мураббийи ва президенти жазоланди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитасининг йиғилишида «Турон» клуби мураббийи Исломбек Исмоилов «Сўғдиёна» клубига қарши баҳсдан кейинги расмий флеш-интервю чоғида сўкинган ҳолда, этика нормаларини бузганлиги учун 2 та ўйинга четлатилди. У ҳакамларнинг қинғир ишлари ҳақида гапирганди.

Шунингдек, «Турон» клуби президенти Aбдуваҳоб Aҳмадалиевни мазкур баҳсдан кейинги флеш-интервю чоғида ўз фикрларини қўпол тарзда билдиргани учун жаримага тортиш белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, ЎФA ҳолатни ўрганиб чиқиб, бош ҳакам Виктор Серазитдиновни ҳакамлик фаолиятидан номуайян муддатга четлатганди.

4 980 Ko'rishlar