Туман марказига ҳайдаб келинган қўйлар бўйича расмий маълумот берилди

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятининг Нуробод тумани ҳокимлиги биноси олдига 6000 бош қўй ҳайдаб келингани ҳақидаги видео тарқалгани хабар қилинганди.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳолат 2021 йил 6 апрель куни соат 16:00ларда содир бўлган.

Республика Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси томонидан «Самарқанд қоракўл кластер» МЧЖ корхонасига 151 минг гектар ҳамда  «SP LUXE» МЧЖ қўшма корхонасига 197 243,4 гектар яйлов ер майдонлари ажратилган.

Кластер «SP LUXE» МЧЖ ва Қоракўлча массивида фаолият кўрсатаётган «Сохибкор Хожиакбар» фермер хўжалиги ўртасида 49 йилга 834 гектар яйлов ер майдонини ижарага олиш бўйича шартнома тузилган бўлиб, шартномада 1450 бош майда шохли молларни боқиш кўрсатилган бўлсада, ушбу ер майдонида фермер хўжалиги раҳбари томонидан 4 мингдан зиёд чорва моллари боқилганлиги «Қиличли» маҳалласи фуқароларининг норозилигига сабаб бўлган ва кластернинг 1450 бош қўйлари маҳаллий аҳоли томонидан 2021 йил 6 апрель куни соат 16:00ларда туман марказига ҳайдаб келинган.  

Шундан сўнг, туман ҳокими, туман ички ишлар бўлими бошлиғи бошчилигида «SP LUXE» МЧЖ қўшма корхонаси иш бошқарувчиси ҳамда фуқаролар билан йиғилиш ўтказилиб, «SP LUXE» МЧЖ раҳбари «Сохибкор Хожиакбар» фермер хўжалиги ўртасида тузилган шартномани бекор қилиниши мутассаддилар назоратига олинган.

Юқоридаги каби ҳолатлар такрорланмаслиги мақсадида аҳолининг чорва молллари учун айни вақтларда юқоридаги кластер корхоналари томонидан маҳалла фуқаролар йиғинларига масъулияти чекланган жамиятлар ташкил этган ҳолда, биринчи навбатда қишлоқ аҳолиси чорва моллари учун ажратилиши бўйича келишиб олинган.

5 205 Ko'rishlar