Тошкент вилоятида 100 га яқин таълим муассасаси карантинга олинди

Тошкент вилояти ҳудудидаги 64 та мактаб тўлиқ ва 8 та таълим муассасасининг фақатгина 11 синф ўқувчилари онлайн таълимга ўтказилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.

Шунингдек, 9 та мактабгача таълим ташкилотида коронавирус инфекцияси аниқланган. 7 та МТТ тўлиқ ва 2 та гуруҳ онлайн режимга ўтқазилди.

Хабарга кўра, вилоятда жами 891 таълим муассасаси, 514 та мактабгача таълим ташкилоти мавжуд.

Шунингдек, Бўстонлиқ туманидаги 1, 2 сонли касб-ҳунар мактаблари, Чирчиқ шаҳридаги Чирчиқ тиббиёт техникуми,ЧДПИ академик лицейи ва Чирчиқ давлат педагогика институти ҳозирги иш фаолиятларини онлайн режимда олиб боришмокда.

Аввалроқ, Ўзбекистон бўйлаб карантинга олинган мактаблар сони 243 тага етгани хабар қилинганди.

568 Ko'rishlar