Тошкентда прокуратура терговчиси 50 минг доллар билан қўлга тушди

Тошкент шаҳар, Учтепа тумани прокуратураси терговчиси йирик миқдорда пора билан қўлга тушди. Бош прокуратура матбуот хизмати Xabar.uzга ушбу маълумотни тасдиқлаган.

ДХХ Тошкент шаҳар бошқармаси Тошкент шаҳар прокуратураси билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирда Учтепа тумани прокуратураси терговчиси 50 минг АҚШ долларини пора тариқасида олаётганда қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

1 019 Ko'rishlar