Тошкентда боғчалардан бири карантинга ёпилди

Бугун, 15 март куни пойтахтнинг Олмазор туманидаги 117-сонли ДМТТ иш фаолияти вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда мактабгача таълим вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Бунга 13 март куни 2 та тарбияланувчи ва 2 та тарбиячида COVID-19  инфекцияси аниқлангани сабаб бўлган.

Энди ходимлар ва тарбияланувчилар 14 кунлик тиббий назоратга ўтказилади.

2 689 Ko'rishlar