«Толибон» ҳукумати билан юқори даражадаги учрашув ташкил этилди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Афғонистонда «Толибон» ташқи ишлар вазири Амирхон Муттақий билан музокаралар ўтказди. Бу ҳақда Афғонистон Ислом Амирлиги Ташқи ишлар вазирлиги вакили Абдул Қаҳҳор Балхий хабар берди.

Музокаралар бошида Муттақий ўзбекистонлик ҳамкасбини қутлаб, мамлакатдаги вазият яқинда барқарорлашига ишонтирган. У Ўзбекистон томонига Афғонистонга кўрсатилган ёрдам учун миннатдорчилик билдирди.

Ўз навбатида, Абдулазиз Комилов Қобулда ҳаёт изга тушаётганини, хавфсизлик муҳити қарор топаётганини эътироф этган.

2 468 Ko'rishlar