Толибон қаршилигига қарамай, афғонистонлик спортчи аёл илк марта паралимпиадада қатнашмоқда

Афғонистонлик таэквондочи аёл Закия Худадади паралимпиадада қатнашган илк афғон аёл спортчиси бўлди.

Лекин у Токиога вақтида учиб кетишга улгурмаган, толибонлар Кобулни эгаллагач, унинг кетишига қаршилик қилишган. Лекин Худадади ижтимоий тармоқлар орқали халқаро ҳамжамиятдан ёрдам сўрагач, август охирида бошқа афғон спортчилари билан учиб кетган.

Айни пайтда Закия Худадади чорак финалда ўзбекистонлик Зедахон Исақовани енгиб, кейинги босқичга ўтган.

889 Ko'rishlar