Тожикистон Ўзбекистонга электр энергияси етказишни тўхтатади

Ҳозирда Тожикистондан электр энергияси фақат Афғонистонга етказиб берилмоқда, Ўзбекистон ва Қирғизистонга етказиб бериш тўхтатилган, дейди республика Энергетика ва сув ресурслари вазири Далер Жума журналистлар билан учрашувда.

«Ўтган йили мамлакатнинг барча дарёларида сув оқими камайди, натижада  ҳукумат мамлакат аҳолисини куз ва қишда узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш мақсадида экспортга чекловлар киритди», — деган у.

Шунингдек, 2019 йил 2020 йил билан таққосланса, пасайиш 48 фоизни ташкил этган. 

«Ҳозирги кунда Тожикистондан қўшни мамлакатларга электр узатиш линиялари орқали минимал оқим узатилмоқда. Бу узатиш линияларини бир-бирига боғлаб туриш учун зарурдир», — деди у.

Барки Тожик вакили матбуот анжуманида «Қирғизистон ва Ўзбекистонга электр узатиш линиялари» уланган бўлса-да, электр энергияси на Ўзбекистонга, на Қирғизистонга экспорт қилинмайди деб тушунтирган.

Таъкидланишича, 2020 йилда Тожикистонда жами 19 миллиард 770,5 миллион кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилган. Шундан экспорт учун қиймати 56,4 миллион доллардан ортиқ бўлган 1 миллиард 528,4 миллион кВт/с электр энергияси сарфланган.

Ишлаб чиқарилган электр энергияси 2019 йилга нисбатан 905,7 миллион кВт / соатга кам.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистоннинг кўп қаватли уйлари бўлмаган қишлоқ жойларида 5 январдан бошлаб электр энергиясини етказиб беришга чеклов киритилган эди. 

Ушбу қарор Нурек сув омборидаги сув сатҳи ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4 м паст бўлганлиги сабабли қабул қилинган.

2 736 Ko'rishlar