ЙТҲ: йўлда ухлаб қолган ҳайдовчи фарзандидан айрилди

Кеча, 1 сентябрь куни Сурхондарё вилояти Бойсун туманида Damas автомобили юк машинаси билан тўқнашди. Бу ҳақда вилоят Йўл-патруль хизмати Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, воқеа соат тахминан 18:30 да туман ҳудудидан ўтган М-39 автомобиль йўлининг 1352-километрида содир бўлган. 

ЙТҲга Damas машинаси ҳайдовчиси бошқарув пайтида ухлаб қолиши сабаб бўлган. 

Оқибатда машина салонида бўлган ҳайдовчининг фарзанди олган тан жароҳати туфайли Бойсун туман тиббиёт бирлашмасида вафот этган.

619 Ko'rishlar