Россия ва Хитой миллий валютада тўлов ўтказиш тўғрисида ҳукуматлараро битимни қабул қилди

Москва ва Пекин 2014 йил декабрь ўзида миллий валюталарга ўтиш қарорига келди. Шу вақтдан бошлаб, рублда тўғридан-тўғри савдо қилиш ҳақида битим кучга кирди.

ТОШКЕНТ, 3 июл – Sputnik. Россия ва Хитой миллий валютада тўлов ўтказиш тўғрисида ҳукуматлараро битимни қабул қилди. Европа Вашингтон санкцияларни четлаб ўтиш ва долларсиз Эрон билан савдо қилиш имкониятини берадиган INSTEX механизмини ишга туширмоқда.

Америка пул бирлигидан воз кечиш тобора аниқ йўналишга эга бўлмоқда — бу ҳақда РИА Новости материал тайёрлади.

Долларни ўлдириш

Бир йил олдин Бутунжаҳон банки иқтисодчилари жаҳонда дедолларизация жараёни ишга туширилгани ва уни тўхтатиб бўлмаслигини айтишганди. Таҳлилчилар ўша вақтда: Россия ҳисоб-китоб қилишда, биринчи навбатда йирик савдо шериги — Хитой билан долларда воз кечиши мумкин.

Москва ва Пекин 2014 йил декабрь ўзида миллий валюталарга ўтиш қарорига келди. Шу вақтдан бошлаб, АҚШ, Буюк Британия ва ЕИ банклари иштирокисиз тўғридан-тўғри рублда савдо қилиш ҳақида битим кучга кирди.

Ҳозирча рубл улушига 10 фоизга тўғри келмоқда. Бироқ яқин йилларда бу кўрсаткич беш бараварга кўпайтирилади. Июнь ойи бошида Россия бош вазирининг биринчи ўринбосари, молия вазири Антон Силуанов ва Хитой халқ банки раиси И Ган янги тўлов тизимини яратиш тўғрисида битимни имзолашди. Бу SWIFT тизими, Россия ва Хитой ўртасида шлюз ҳисобланади.

SWIFT – халқаро банклараро молиявий маълумотларни жўнатиш тизими ҳисобланади. Россия тизимига, Молия хабарларини жўнатиш тизими 1 июнь ҳолатига Россиянинг 398 та корхонаси ва банки, шунингдек Беларус Белгазпромбанк уланди

1 412 Ko'rishlar

404
Leave a Reply

avatar
404 Fikrlar
0 Mavzuga javoblar
0 A'zolar
 
Ko'pgina javoblar
Eng yangi sharhlar
342 xabar muallifi
KndnrotoRbuveOkdydjFjjuloaceOmtmr So'nggi sharh mualliflari
  Xabarlarga azo bo'lish  
eng yangi Oldingi eng ko'p ovoz berdi
Xabardor qiling