Россиялик жангчилар UFC’дан четлатиладими? Дана Уайт жавоб берди

Россиянинг Украинага қилаётган тажовузи туфайли россиялик спортчилар азият чекишмоқда. Уларнинг халқаро мусобақаларда иштирок этишига чекловлар қўйилмоқда. ММА’нинг энг нуфузли промоушени ҳисобланадиган UFC ҳам россиялик жангчиларга нисбатан чекловлар қўйиши зарурлиги айтилмоқда.

UFC президенти Дана Уайтнинг айтишича, промоушен Украинадаги вазият туфайли рус жангчиларга тақиқ қўйилмаслиги учун барча имкониятларни ишга солмоқда.

“Биз россиялик жангчилар иштирокидаги жангларни давом эттириш учун кечаю кундуз ишлаяпмиз. Вазият оғир, лекин мен шоу давом этиши керак деб ўйлайман”, деган Уайт.

139 Ko'rishlar