Путин карантинга кириши мумкинлигини маълум қилди

Россия Президенти Владимир Путин атрофидаги кўпгина одамлар COVID-19 билан касалланганлигини таъкидлади ва тез орада унинг ўзи карантинга ўтиши кераклигини маълум қилди. Президент матбуот котиби Дмитрий Песковнинг айтишича, давлат раҳбари карантин ҳақида «мажозий маънода» айтган.

«Афсуски, ҳозир бизда ҳам… Шифокорлар ўрганишяпти … ҳатто атрофимда ҳам ковид билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлмоқда. Нима бўлаётганини аниқлаб олишимиз зарур. Ўйлайманки, яқинда ўзимни карантинга олишим керак. Атрофда кўпгина одамлар касаллликка чалинган», — деган Путин Кремлда паралимпиячилар билан суҳбатда.

Песков агентликка Владимир Путин коронавирус билан боғлиқ вазият туфайли карантин қилиш ҳақида мажозий маънода гапираётганини тушунтирган. Кремль вакили, шунингдек, ТАССга берган интервьюсида давлат раҳбарининг жадвалида ҳозирча ўзгаришлар йўқлигини айтган.

11 сентябрь куни Путин Москва ҳукумати коронавирус пандемияси даврида мажбурий чекловлар ва нормал ривожланиш ўртасида мувозанат топаётганини айтган. Унинг сўзларига кўра, бунда пойтахт мэри Сергей Собянин ва жамоасининг хизмати катта.

Маълумотларга кўра, ўтган кун давомида Россияда 18 178 та COVID-19 ҳолати аниқланган.

4 591 Ko'rishlar