«ПСЖ» Зидан билан алоқага чиқди

Франциянинг «ПСЖ» клуби жамоа бош мураббийини ўзгартириш масаласини кўриб чиқмоқда.

Раҳбатиятнинг Маурисио Почеттино билан муносабатлари яхши эмас. Сўнгги воқеаларни ҳисобга олган ҳолда клуб аргентиналик мутахассисга ўринбосар қидиришни бошлаб юборган.Гап шундаки, мураббийнинг ўзи ҳам «Манчестер Юнайтед»га ўтиш ниятида. Мутахассис ўзи ишлаётган жамоанинг стратегик ривожланишига кўпроқ таъсир ўтказмоқчи. Маҳаллий «Le Parisien» газетасининг ёзишича, Париж гранди келажакдаги ҳамкорлик бўйича Зинедин Зидан билан боғланишган.Шуниси эътиборга лойиқки, Италиянинг «Footmercato» нашри журналистлари Почеттинонинг жамоадан кетиши мумкинлиги ҳақида гувоҳлик беришмоқда. «ПСЖ» хўжайинлари мутахассисдан футболчилар кўрсатмайдиган ҳужумкор футболни талаб қилишмоқда. Шунинг учун мураббий шартнома муддати тугагунга қадар ишдан бўшатилиши мумкин.Эслатиб ўтамиз, аргентиналик мутахассиснинг Париж клуби билан шартномаси 2022 йилда якунига етади.

578 Ko'rishlar