Президент шу ҳафта коррупцияга қарши кураш масаласи бўйича видеоселектор ўтказади

Президент Шавкат Мирзиёев шу ҳафта коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича видеоселектор ўтказади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати брифингида маълум қилинди.

Қайд этилишича, режалаштирилган видеоселектор давомида давлат органлари, ҳокимларнинг ҳисоботлари эшитилади.

“Охирги вақтларда кузатилаётган воқеаларни, фош бўлаётган коррупцион ҳолатларни эшитяпсизлар. Бу ҳақда аввалги селекторларда ҳам айтилди. “Андиша қилиш даври тугади. Ҳамма бирдек – қонун устувор, жазо муқаррар”, деди президентимиз. Бу масала доимий назоратда ва яқин орада алоҳида селектор ташкил этилаётгани коррупцияга қарши курашиш муросасиз тус олаётганини билдиради”, дейди президент матбуот котиби Шерзод Асадов.

Шунингдек, чет тилларини ўқитиш тизимини такомиллаштириш, Токио олимпиадасига спортчиларни тайёрлаш масалалари бўйича йиғилишлар бўлиши кутилмоқда. Қишлоқ хўжалиги техникаси корхоналарини трансформация қилиш бўйича тақдимот ўтказилиши ҳам мўлжалланган.

1 956 Ko'rishlar