«Порахўрларнинг ҳаммасини қамаб, тугатиб бўладими?» — Шавкат Мирзиёев бу иллатни йўқ қилиш йўлини айтди

Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоят фаоллар йиғилишида давлат хариди бўйича буғдойнинг нархи оширилганига изоҳ бериб ўтди.

— Бозор ҳаммасини ҳал қилади. Биз буғдой учун фермерга бир ярим миллион беряпмиз, бозор эса 4 миллион таклиф қиляпти. Ўртадаги фарқни ким оляпти? Ўртакашлар оляпти, порахўрлик кўпаймоқда.

Порахўрларнинг ҳаммасини қамаб, тугатиб бўладими? Биз энг аввало тизимни соғломлаштиришимиз керак. Мана, пахта муаммоси ҳал бўлдику, буғдой ҳам ҳал бўлади.

Беш йил чидадим, аммо иқтисодиётни бундай ривожлантириб бўлмайди. Давлат ва бозор нархи ўртасида тафовут бўлмаса, ҳаммаси жойига тушади. Деҳқон манфаат кўргандан кейин уруғликни ҳам ўзи топади, буғдойга ҳам яхши қарайди.

Кам таъминланганларга ёрдам берамиз, албатта. Темир дафтар асосида иш юритамиз, — деди давлат раҳбари.

2 943 Ko'rishlar