Оғзида 951 грамм олтин яшириб ўтаётган икки ўзбекистонлик ушланди

индистон пойтахти Деҳли аэропортида 951 грамм олтинни оғзида божхонадан олиб ўтишга уринган икки Ўзбекистон фуқароси ушланди. Бу ҳақда “India Today” хабар берди.

Айбланувчилар жорий йилнинг 10 сентябрь куни Дубайдан учиб келганида ушланган.

“Божхона текшируви вақтида уларнинг оғиз бўшлиғидан тиш протези ва металл занжир кўринишидаги 951 грамм олтин топилган”, деган божхона ходими.

Қайд этилишича, августда ҳам икки нафар Ўзбекистон фуқароси Индира Ганди аэропортида қиймати 10 млн рупий (136 минг доллар) га тенг олтинни контрабанда йўли билан олиб ўтмоқчи бўлганда ушланган.

2 855 Ko'rishlar