Октябрь ойи учун пенсия ва нафақа тўловлари нақд пул шаклида берилади

Маълумки, Меҳнат Кодексининг 131-моддасига мувофиқ 1 октябрь – “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” ҳамда 2 ва 3 октябрь – шанба ва якшанба кунлари дам олиш куни ҳисобланади.

Шу муносабат билан фуқаролар ўртасида тушунмовчиликлар юзага келишини олдини олиш ҳамда пенсия ва нафақа олувчиларнинг оворагарчиликларига йўл қўймаслик мақсадида қуйидагилар маълум қилинади:

октябрь ойи учун бериладиган пенсия ва нафақа тўловлари нақд пул шаклида 4 октябрь санасидан бошлаб амалга оширилади ҳамда белгиланган муддатларгача тўланиши таъминланади;

пенсия ва нафақа тўловларини нақд пулсиз шаклда олувчи фуқароларга маблағлар 4-5 октябрь кунлари уларнинг банк пластик карталарига юкланиши таъминланади.

445 Ko'rishlar