Нотўғри «парковка» учун жарима миқдори камайтирилди — Президент қарори

Президент томонидан кеча, 29 апрел куни имзоланган қонунга кўра, транспортда тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузганлик учун жарима миқдори БҲМнинг 2 баравари (490 минг сўм) этиб белгиланди.

Аввал бу миқдор БҲМнинг 3 баравари (735 минг сўм)ни ташкил қилар эди.

Шунингдек, такроран содир этилган ушбу қоидабузарлик учун оширилган миқдордаги жарима солиш тартиби бекор қилинди. Яъни илгари бир марта жарима қўллангандан кейин 1 йил ичида яна такроран содир этилса 3 млн 675 минг сўмгача жарима солинар эди.

Энди неча марта қоида бузилганидан қатъи назар бир хил — БҲМ 2 баравари (490 минг сўм) миқдорида жарима солинади.

Қонун матни “Халқ сўзи” газетасининг бугунги сонида чоп этилди ва бугундан кучга киради.

3 110 Ko'rishlar